Ўзбекистонлик таэквандочи, амалдаги жаҳон чемпиони Дмитрий Шокин Риодаги Олимпиаданинг таэквандо бўйича 80 кг вазн тоифаси баҳсларидаги иштирокини бошлади. Спортчимиз  1/16 финалда хитойлик спортчи Киао Сенни 15:8 ҳисобида мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди.

Ҳамюртимиз энди нимчорак финалда кубалик Рафаэль Кастильо билан учрашади.