Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида Ёзги Олимпиада ўйинлари давом этмоқда. Баҳсларда Ўзбекистон спортчилари ҳам ўз иштирокини давом эттирмоқда.

19 август кунги беллашувларда 1000 метрга каноэда эшкак эшишнинг жуфтлик баҳсларида финал босқичи иштирокчилари аниқланди.

Ўзбекистонлик спортчилар ушбу баҳсда “В” гуруҳида бешинчи йўлакдан стартга чиқишиб, маррани иккинчи бўлиб кесиб ўтган ҳолда, “А” финали йўлланмасини қўлга киритишди.