Россиялик курашчи Билол Махов Рио Олимпиадасининг эркин кураш бўйича 125 кг вазн тоифасидаги мусобақанинг биринчи босқичиданоқ чиқиб кетди.

Саралаш босқичида Махов украиналик Ален Засеевга ютқазди.

Агар Засеев мусобақанинг финалига етиб боролса, Махов бронза медаллари учун ўтказиладиган мусобақада иштирок этиш имкониятига эга бўлади.