Ямайкалик спринтер Усэйн Болт Риодаги Олимпиадада Ямайка терма жамоаси сафида 4х100 метр эстафета югуришида тўққизинчи Олимпия олтин медалини қўлга киритди.

Ямайкалик спринтерлар Асафа Пауэлл, Йохан Блейк, Никель Ашмид ва Болтнинг натижаси 37,27 сонияни ташкил қилди. Шунингдек, дастлабки босқичда югурган Жевон Минзи ва Кемар Бэйли-Коул ҳам олтин медаль оладилар. Маррага иккинчи бўлиб японияликлар (37,60), учинчи бўлиб америкаликлар (37,62) етиб келишди.