Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида Ёзги Олимпиада ўйинлари давом этмоқда. Унда Ўзбекистон вакиллари ҳам муносиб иштирок этишмоқда.

Жумладан, эркин кураш бўйича Ўзбекистон спортчиси Бекзод Абдураҳмонов бронза медали учун кечган баҳсда озарбайжонлик Жабраил Гасановга қарши гиламга чиқди. Беллашувда Бекзод 7:9 ҳисобида имкониятни бой бериб, 5‑ўрин билан чекланадиган бўлди.