Якунланиб бораётган ҳафтада Ўзбекистон ва жаҳонда турли воқеа-ҳодисалар рўй берди. Ана шу хабарлардан энг саралари Kun.uz’нинг ҳафталик дайжестида.

"Ижтимоий фикр": Ўзбекистонликларнинг 99,5 фоизи Ислом Каримов аҳоли ишончини қозонганини таъкидлади

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази мустақиллик байрами арафасида «Ўзбекистон: давлат мустақиллигининг 25 йиллиги» мавзуида ижтимоий сўров ўтказди. Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари қамраб олинган тадқиқотда аҳолининг турли ижтимоий гуруҳлари, турли миллат вакиллари иштирок этган.

>>> Батафсил.  


Ёз офатлари

 

2016 йилнинг июль ойи бутун дунё кузатувлари бўйича, тарихдаги энг иссиқ ой дея эътироф этилди. Бунга сабаб: АҚШнинг Калифорния штатидаги Лоуэр-Лейк шаҳрида юз берган ёнғин сабаб 175га яқин уй йўқ бўлди. Японияда сўнгги ҳафта ичида 5,5 мингдан зиёд киши қуёш уриши оқибатида шифохоналарга ётқизилган. Россиянинг Узоқ Шарқ ўрмон хизматлари ўтган бир суткада 6та ўрмон ёнғинига қарши кураш олиб боришган, шундан биттаси тўлиқ бартараф этилган.

>>> Батафсил.

Гулен омили

Россиядаги Шарқшунослик, халқаро алоқалар ва жамоатчилик дипломатияси маркази директори ва турколог Владимир Аватков, Гулен омилини (факторини) Россия ва Марказий Осиё учун ҳам хавфли ҳисобланишини айтди.

>>> Батафсил.

Туркиядаги қатор терактлар


Туркия шарқидаги Элязиг вилояти марказида полиция маҳкамасида портлаш амалга оширилди. Бундан ташқари, 20 август куни Туркия жанубида, Сурия билан чегарадаги Газиантеп шаҳрида тўй маросими вақтида портлаш юз берди ва 51 киши ҳалок бўлиб, ўнлаб кишилар жароҳатланди. Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған терактларни ўтган ойдаги давлат тўнтаришига уриниш билан боғлади.

>>>Батафсил.


Тим Кук билан катта интервью


13 август куни Apple бош раҳбари Тим Кук ўз лавозимини эгаллаганига беш йил тўлиши муносабати билан The Washington Times газетаси унинг иштирокидаги катта интервьюни тақдим этди.

>>> Батафсил.


АҚШ ва президентлик сайлови


АҚШда президентлик сайловлари атрофида ўтган ҳафта мобайнида, қатор муҳим воқеалар содир бўлди. Жумладан, АҚШ президенти Барак Обама АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтонни қўллаб-қувватлашга пул йиғиш мақсадида ўзининг таътилини тўхтатиб туришга қарор қилди. АҚШ вице-президенти Жозеф Байден АҚШ президенти лавозимига номзод Хиллари Клинтоннинг сайловолди кампанияси доирасида амалга оширилган тадбирда АҚШ президенти лавозимига номзод Дональд Трампга Иосиф Сталин ёққан бўларди, деб айтди.

>>> Батафсил.


Кашмир можароси


Ҳиндистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Субраманиам Жайшанкар Кашмир муаммоси бўйича музокаралар ўтказиш учун Исломободга келади. Бундан ташқари, Ҳиндистон президенти Пранаб Кумар Мукержи бир ярим ойдан бери тартибсизликлар давом этаётган Жамму ва Кашмир штати парламенти мухолифати делегацияси билан учрашди.

>>> Батафсил.

Ер юзидаги энг улкан ҳаво кемаси


Британиялик лойиҳачилар томонидан ишга туширилган жаҳондаги энг катта ҳавой лайнери - Airlander 10 фазога кўтарилди.

>>> Батафсил.

“Суриядаги тинч аҳолининг азоб-уқубатлари рамзи”


Сурати Суриядаги урушда тинч аҳоли учраётган азоб-уқубатлар рамзига айланган 5 ёшли Омран Дакнишнинг акаси Али Дакниш Ҳалабда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Сурияда инсон ҳуқуқларига амал қилишни мониторинг қилиш маркази маълумотига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.

>>> Батафсил.

Рио Олимпиадасининг батафсил тафсилотлари


Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида 5 августдан 21 августга қадар ўтган ўтказилган 31-Ёзги Олимпиада ўйинлари ҳам ниҳоялаб бормоқда. Унда жаҳоннинг кўплаб мамлакатлари қатори Ўзбекистон спортининг ёрқин вакиллари ҳам баҳсларда иштирок этди. Ғалабалар бўлди, мағлубиятлар ҳам.

>>> Батафсил.