АҚШ делегацияси Гуленнинг экстрадиция қилиниши масаласи бўйича Туркияга йўл олади

Жаҳон 21 Август 2016 8339

АҚШ расмий шахслари делегацияси турк мухолиф имоми Фатҳулла Гуленнинг экстрадиция қилиниши шартларини муҳокама қилиш учун Туркияга йўл олади. Гулен 15 июлда Туркияда амалга оширилган давлат тўнтарувига уриниш иши бўйича айбланмоқда. Бу ҳақда Hurriyet нашри хабар бермоқда. 

Нашр маълумотларига кўра, музокараларга АҚШ адлия вазирлигининг 3 ходими ва Давлат департаментининг бир ходими жўнайди. Улар АҚШдан 22 августда учиб кетадилар. Кейинги икки кунга учрашувлар ўтказилиши белгиланган. 

Туркия адлия вазирлигида америкалик ҳамкасбларини кутиб олишга тайёрликлари айтилди. Вазирлик вакилларининг айтишларича, улар АҚШ томонига экстрадиция ҳақидаги сўровни ва Гуленнинг айбдор эканлигининг исботини тақдим қилишмоқчи.

Гуленнинг ўзи 17 августда Туркия ҳукуматига топширилишидан кўрқмаслигини айтган. "Мени экстрадиция қилишларидан қўрқмайман. Агар улар бунга қарор қилишса, шундай бўла қолсин. Акс ҳолда, давлат тўнтарувига уринишни тергов қилиш бўйича халқаро гуруҳ ташкил этишсин", деб айтган Гулен. 

Гулен турк мухолифи бўлиб, "Хизмет" ҳаракати асосчиси ҳисобланади. 1999 йилдан бери АҚШнинг Пенсильвания штатида яшайди ва яшаш учун рухсатга эга. У Туркияда давлат тўнтарувига уринишни ташкиллаштиришда айбланмоқда. Туркия бош прокуратураси унга 1,9 минг йиллик қамоқ жазоси сўраган. Гуленнинг ўзи айбини инкор қилиб келмоқда.

 

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28239 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15065 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56178 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1158 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1013 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3608 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 986 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 915 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1250 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар