АҚШнинг Суриядаги қўшинлари қўмондони Москвани огоҳлантирди

Жаҳон 21 Август 2016 16375

АҚШнинг Сурия ва Ироқдаги қўшинларининг янги қўмондони Стивен Таунсенд Москва ва Дамашқни АҚШнинг Сурия шимолида жойлашган махсус қўшинларига ҳужумлар қилинадиган бўлса, улар ҳимоя қилинишларидан огоҳлантирди. Бу ҳақда CNN маълум қилди.

"Биз россиялик ҳарбийларни қаерда жойлашганимиздан хабардор қилдик. Улар бизга Сурияни бундан хабардор қилганларини айтишди. Мен шуни айтмоқчиман, агар биз хавф сезсак, ҳимояланамиз", деб айтди Таунсенд телеканалга телефон орқали берган интервьюсида.   

Таунсенд суҳбат давомида ИШИД террорчилик гуруҳи кейинги йилда яксон қилиниши мумкинлигини айтди, бироқ бу режалар жуда баландпарвоз эшитилиши мумкинлигини тан олди.

20 августда АҚШ самолёти Суриянинг шимолида иккита Сурия самолётини тақиб қилиб, уларни ҳудудни тарк этишга мажбур қилди. Пентагонда бу ҳолатни Сурия авиацияси курд позицияларига зарба берган Ал-Хасаки шаҳрида АҚШ бошчилик қилаётган халқаро коалиция махсус қўшинлари бўлгани билан тушунтирди.  

Сурия қўмондонлиги курдлар позицияларига зарба берилишини уларнинг Ал-Хасакадаги армияга ҳужум қилиш ва шаҳарни эгаллаб олишга уринишига жавоб бўлганини айтган.

Баъзи мутахассисларнинг фикрича, АҚШ Сурия армиясининг Ҳалабда жангариларга қарши ҳаракатларини кучсизлантириш учун курдларни Ал-Хасакада иғвогарлик қилишга туртмоқда.   

Россия ва Сурия айни вақтда Ҳалабда биргаликдаги гуманитар операция ўтказмоқда ва террорчилар томонидан эгалланган ҳудудлардан аҳолини олиб чиқиб кетиш учун бир неча коридорлар очди. Россия, шунингдек, Башар Асад ҳукумати илтимоси билан ИШИД позицияларига зарбалар бермоқда.  

 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35426 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74449 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11176 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 139581 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 62 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 878 Жаҳон
ОАВ: Туркудаги ҳужумни амалга оширган гумонланувчи номи маълум қилинди
08:27 542 Жамият
Марокаш қироли террорчилик учун судланган 415 кишини афв этди
07:56 641 Жаҳон
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
Кўпроқ янгиликлар