Испания чемпионатининг 1-турини “Барселона” жуда ишончли тарзда ғалаба билан бошлади. 

“Камп Ноу”да каталонияликлар “Бетис”ни қабул қилди. Баҳснинг 6-дақиқасида Арда Туран ҳисобни очганди. Кейинчалик меҳмонлар мувозанатни тиклади. Шундан кейин “Барселона” рақибини аяб ўтирмади. Месси ва Суарес тандеми бирин-кетин “Бетис” дарвозасини ишғол қилишди. Ушбу ўйинда уругвайлик ҳужумчи “хет-трик”ка эришган бўлса, Месси дубль билан чекланди. 

“Барселона” – “Бетис” – 6:2

Голлар: 1:0 – 6 Туран, 1:1 – 21 Рубен Кастро, 2:1 – 37 Месси, 3:1 – 42 Суарес, 4:1 – 56 Суарес, 5:1 – 57 Месси, 6:1 – 82 Суарес, 6:2 – 84 Рубен Кастро.

Огоҳлантиришлар: Сехудо (45), Суарес (62), Себальос (68), Рубен Кастро (77).