FAZ газетаси: Германия фуқаролари уруш ҳолатига озиқ-овқат ғамлашлари керак бўлади

Жаҳон 21 Август 2016 7919
Фото: © AP

Германия фуқаролари жиддий табиий офатлар ёки урушлар юз берадиган бўлса, биринчи 10 кун ўзларини барча зарурий нарсалар билан таъминлашлари керак бўлади. Бу  Frankfurter Allgemeine (FAZ) газетаси ихтиёрига тушган Германия фуқаролик мудофаасининг янги концепциясида кўзда тутилган. Федерал ҳукумат бу концепцияни 24 августда муҳокама қилмоқчи.

"Аҳолига ўзларининг 10 кунлик озиқ-овқат захираларини сақлаш буюрилади", дейилмоқда концепцияда.

Бундан ташқари, аҳоли ўзини бир одамга бир кунга 2 литр ҳисобидан 5 кунлик ичимлик суви билан таъминлаш бўйича чоралар кўриши керак бўлади.  

Умуман олганда, янги концепцияга кўра, аҳоли давлат муаммоларнинг ечимини ўз зиммасига олгунча ўзини озиқ-овқат, сув, энергия ва нақд пул билан таъминлашга қодир бўлиши лозим. 

Шунингдек, ишончли сигнализация тизими мавжудлиги, биноларнинг мустаҳкамланиши ва соғлиқни сақлаш тизимининг нормал ишлашини таъминлашнинг муҳимлиги таъкидлаб ўтилган.  

FAZ маълумотларига кўра, Германияда бунга ўхшаш концепция совуқ уруш тугаган 1989 йилдан бери биринчи марта киритилмоқда. У бундестагнинг бюджет масалалари бўйича қўмитаси буюртмаси бўйича мамлакатнинг миллий хавфсизлик йўриқномасини акс эттирувчи "Оқ китоб" билан бир вақтда ишлаб чиқилди.

69 саҳифалик ҳужжатда Германияга мамлакатни ҳимоя қилишнинг анъанавий воситаларини қўллашни талаб қилувчи ҳужум амалга оширилишининг имконияти пастлиги таъкидлаб ўтилган. Бироқ хавфсизлик чоралари келажакда тўлиқ истисно қилиб бўлмайдиган бундай хавфли сценарийларнинг ҳисобга олинишини талаб қилади.

Ҳужжат муаллифларининг фикрича, бу соҳадаги амалдаги механизмлар қониқарли ҳисобланмайди.

 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 28842 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 64948 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 8154 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 125455 Жамият
Бекободнинг 2035 йилгача мўлжалланган  бош режаси: Шаҳар қандай кўринишда бўлади?
Зафар Рўзиев: Энди Қашқадарёда етиштириладиган пахтанинг ярмидан кўпи ўзимизда қайта ишланади
Алвидо Dodge Viper! Суперкарнинг энг ноёб намуналари
Афғонистонда толибларнинг етакчиларидан бири ўлдирилди
17:50 730 Жаҳон
Украинада Франциянинг 200 млн еврони ўзлаштирган фуқароси қўлга олинди
17:40 1087 Жаҳон
Ўзбекистон Республикаси Олий суди турли миш-миш хабарларга раддия берди
Кўпроқ янгиликлар