Филиппин БМТдан чиқиш билан таҳдид қилди

Жаҳон 21 Август 2016 10556

Филиппин президенти Родриго Дутерте маълум қилдики, мамлакат БМТ аъзолигидан чиқиши мумкин. Рейтер агентлиги хабарига кўра, бунга ташкилот томонидан Филиппин полицияси наркотиклар савдосига қарши рейдларда қотилликларга йўл қўйишда айблагани сабаб бўлган.

20 август куни БМТ Филиппин ҳукуматини инсон ҳуқуқларига қарши усуллари учун қоралаганди ва тартибсиз равишда қотилликлар содир этишни бас қилишга чақирганди. Ташкилот иддаосига кўра, Филиппинда жиноятда гумонланувчилар суд-сўроқсиз отиб ташланмоқда.

Дуэрте бу ўлимлар полиция фаолияти билан боғлиқ эмаслигини айтиб, БМТни диққат билан текширувлар ўтказишга чақирган. Президент ташкилотни ва унинг аъзоларини, хусусан Филиппиннинг яқин иттифоқчиси ҳисобланмиш АҚШни айблаб, БМТ ўз вазифаларини бажармаётганини таъкидлаган.

"Сизни камситишни истамайман. Лекин эҳтимол биз БМТ билан хайрлашишимизга тўғри келар. Биз нега бу аҳмоқларни тинглашга мажбур бўлишимиз керак?", — деган у телемурожаат вақтида.

Дуэрте Хитой ва бошқа йирик давлатлар билан бошқа муқобил ташкилот тузиш эҳтимоли ҳақида гапирган.

Родриго Дутерте гиёҳвандик муаммосига қарши катта кураш бошлаган. Агентликнинг қайд этишича, унинг президентлиги даврида наркотиклар савдосига алоқадор 900 киши ўлдирилган.

Кўпроқ янгиликлар