Олимлар Грецияда аниқлаган босния қарағайи Европадаги энг қадимий дарахт ҳисобланади. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Экспертлар дарахт кесимида ўтказган тадқиқот натижасида аниқланишича, бу қарағай 1075 ёшда. Қайд этилишича, олимлар дарахт ўзагига ета олишмаган ва у бундан ҳам қадимийроқ бўлиши мумкин.

Қарағайга Қадимги Юнонистон мифларидаги Адонис номини беришган.