Хитойнинг Гуйчжоу вилоятидаги йўл-транспорт ҳодисасида 9 киши ҳалок бўлди, 11 киши жароҳат олди. Бу ҳақда "Синьхуа"  ахборот агентлиги хабар бермоқда

ЙТҲ 20 августда маҳаллий вақт билан соат 21.00ларда содир бўлган. Салонида 39 киши бўлган автобус шосседа ёнига ағдарилиб кетган. Оқибатда 4 киши воқеа жойида, яна 5 киши шифохонага йўлда ҳалок бўлган. Бундан ташқари, 4 киши жиддий жароҳат олган. 

Полиция воқеа тафсилотларини тергов қилмоқда.