20 август оқшомида Лас-Вегасда (АҚШ) аралаш қоидалар жанги бўйича UFC 202 турнири ўтказилди.

Оқшомнинг марказий жанги ярим ўрта вазн тоифасида UFC чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор иштирокида бўлиб ўтди. У америкалик Нейт Диасга қарши реванш жангида иштирок этди.

5 раунд давом этган жангда Конор Макгрегор рақибини очколар ҳисобига кўра мағлубиятга учратди - 48-47, 47-47, 48-47.

Бу билан март ойида ўтказилган биринчи жангдаги мағлубият учун реванш олди. Ўшанда Конор Макгрегор иккинчи раунддаёқ таслим бўлганди.

Жанг якунланганидан сўнг Макгрегор “Қирол қайтди!” дея хитоб қилди. Ҳакамларнинг хулосасидан норози бўлган Диас эса Конорни учинчи ҳал қилувчи жангга чорлади.