Англия чемпионатининг иккинчи турида "Сандерленд" "Стэдиум оф Лайт" стадионида "Мидлсбро"ни қабул қилди ва 1:2 ҳисобида мағлуб бўлди.

Уругвайлик ҳужумчи Кристиан Стуанининг дубли меҳмонларга ғалаба келтирди. Унинг икки голига ҳам Альваро Негредо ҳаммуаллифлик қилди. Иккинчи бўлимда "Сандерленд" ҳимоячиси Патрик ван Анхольт гол уриб, ҳисобни қисқартирди, аммо "қора мушуклар" мағлубиятдан қутилиб қола олмади.

Шу тариқа, "Мидлсбро" чемпионшипдан АПЛга қайтишидан кейинги илк ғалабасини нишонлади. Жамоа 2008/09 йилги мавсум якунида лигани тарк этганди.

Айтор Каранка мураббийлигидаги бу жамоа айни вақтда 4 очко билан АПЛ турнир жадвалида олтинчи ўринда турибди. "Сандерленд" қаторасига иккинчи мағлубиятидан кейин 18-поғонада жойлашган.

Сандерленд – Мидлсбро 1:2 (0:2, 1:0)
Голы: 0:1 – 13 Стуани, 0:2 – 45 Стуани, 1:2 – 71 ван Анхолт.
Сандерленд – Манноне, ван Анхолт, Лав, Джилободжи, О′Ши (Пиенар, 37), Родуэлл, Гуч, Уотмор (Асоро, 81), Янузай, Макнейр (Ленс, 46), Дефо.
Мидлсбро – Гьюзан, Гибсон, Барраган, Френд, Форшоу, Нсуэ (Айяла, 83), Рамирес (Адома, 59), Даунинг, Клейтон, Негредо (Ньюджент, 90), Стуани.
Огоҳлантиришлар: Клейтон (26), Гуч (81).

Манба: Tribuna.uz