Япониядаги аквапаркда 8 киши номаълум шахснинг пичоқ билан қилган ҳужуми оқибатида жароҳатланган. ТАСС агентлиги хабарида келтирилишича, ҳодиса Токио шаҳри яқинидаги Tokyo Summerland аквапаркда юз берган.

Маҳаллий манбалар маълумотига кўра, жабрланувчилар ёши 19 ёшдан 21 ёшгача бўлган қизлардир.

Айни вақтда воқеа жойида полиция бўлиб турибди, жиноятчини қидириш ишлари олиб борилмоқда.