Превью. Рио—2016 олимпиадасининг сўнгги кунида ўзбекистонлик 5 спортчи баҳсларда иштирок этади

Спорт 21 Август 2016 45934

Бугун Рио-де-Жанейро Олимпиадасининг охирги куни. Бугун 5 нафар ўзбекистонлик спортчи баҳсларда иштирок этади. 

Бугун боксчилар Шаҳобиддин Зоиров ва Фазлиддин Ғоибназаров олтин медаль учун рингга чиқади.

Анъанага кўра, 42 км. 195 метр масофага ўтказиладиган марафон мусобақаси олимпиаданинг энг сўнгги кунида ўтказилади. Ушбу йўналиш ғолиби олимпиаданинг ёпилиш маросимида тақдирланади. Ўзбекистонлик атлет Андрей Петров ушбу мусобақада стартга чиқади.

Марафон, 42 км. 195 метр
Андрей Петров

Бошланиш вақти — 17:30

Эркин кураш
Ихтиёр Наврузов (-65 кг)

Рақиб: Адам Ботиров (Баҳрайн)
Босқич: Нимчорак финал

Магомед Ибрагимов (-97 кг)
Рақиб: Бедопасса Буассат (Гвинея-Биссау)
Босқич: Саралаш
Эркин кураш баҳслари соат 16:30дан старт олади. 

Бокс
Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг)
Рақиб: Миша Алоян (Россия)
Босқич: Финал
Вақт: 22:15

Фазлиддин Ғоибназаров (-64 кг)
Рақиб: Лоренсо Сотомайор (Озарбайжон)
Босқич: Финал
Вақт: 23:00.

Кўпроқ янгиликлар