Рио-2016. Бугун XXXI ёзги олимпиаданинг ёпилиш маросими ўтказилади

Спорт 21 Август 2016 10900

Бугун Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ёзги олимпиада ўйинлари ниҳоясига етади. Тошкент вақти билан 22 август куни тонгида, соат 4-00да Маракана стадионида XXXI ёзги Олимпиаданинг ёпилиш маросими ўтказилади.

Ёпилиш маросими бразилиялик мусиқачилар иштирокида кечиб, олимпиада иштирокчиларининг паради ўтказилади ва олимпиада байроғи Токио-2020 ташкилий қўмитасига топширилади.

Маросим сценарийси Рио карнавалининг машҳур мутахассиси Роза Магалаес томонидан тайёрланган. Норвегиялик таниқли диджей Киго ҳам маросимда чиқиш қилиши ҳақида айтган.

Олимпиада 5 август куни старт олганди, асосий мусобақалар Рио-де-Жанейро шаҳрида кечди, фақат футбол бўйича ўйинлар турли шаҳарларда ўтказилди.

Бу илк марта Жанубий Америка қитъасининг Олимпиадага мезбонлик қилиши бўлди. Бу шунингдек 1968 йилдаги Мехико Олимпиадасидан кейин Лотин Америкаси мамлакатида илк марта Олимпия ўйинлари ўтказилиши бўлди.

Олимпиадада 306та медаллар шодаси ўйналди, иштирокчи делегациялар сони бўйича рекорд натижа қайд этилди - 206. Косово ва Жанубий Судан терма жамоалари илк марта Олимпиада иштирокчиси бўлишди.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72051 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37411 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21683 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81643 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62029 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1939 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1286 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1094 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 465 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 813 Маданият
Кўпроқ янгиликлар