Олимпиада-2016 ташкилий қўмитаси  аукцион ўтказиб, 21 август куни ниҳояланадиган Рио-де-Жанейро Олимпия ўйинлари атрибутларини сотувга қўйди.

Улар орасида очилиш маросими вақтида спортчилар кўтариб ўтган байроқлар, машъалалар ҳамда бошқа турдаги атрибутлар мавжуд.

2012 йилги Лондон олимпиадаси сўнгида ҳам шундай аукцион ташкил этилган ва деярли 59 минг евро тўпланганди.