Сурати Суриядаги урушда тинч аҳоли учраётган азоб-уқубатлар рамзига айланган 5 ёшли Омран Дакнишнинг акаси Али Дакниш Ҳалабда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Сурияда инсон ҳуқуқларига амал қилишни мониторинг қилиш маркази маълумотига иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.   

Али Дакниш отаси билан Ҳалабдаги шифохонага авиазарбалар берилганда ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳужум гувоҳи маълум қилди. Шифокорлар боланинг ўлимига кучли қон кетишлар ва ички аъзоларнинг кўплаб жароҳатлари сабаб бўлганини ўрнатишган.

Юзлари қон ва лойга беланган 5 ёшли Омраннинг сурати дунё жамоатчилигини ларзага солганди. CNN журналисти болакай ҳақидаги воқеани жонли эфирда айта туриб йиғлаб юборганди. Омранни Суриядаги тинч аҳолининг азоб-уқубатлар рамзи деб аташганди. Маълум қилинишича, бола тирик қолган. 

Бу воқеа туфайли ЮНИСЕФ ихтилоф томонларини Ҳалабдаги болаларнинг "даҳшатли ҳаётларига" чек қўйишга чақирганди.