Миллиардер Дональд Трамп таъкидладики, АҚШдаги афроамерикаликларнинг катта қисми «фалокатли» аҳволда яшайди.

«Бу бутунлай катастрофа, ишсизлик, барчаси жуда ёмон — соғлиқни сақлаш соҳаси, таълим, булар уларнинг ҳаётида умуман йўқ. Улар ўта қашшоқ аҳволда яшашмоқда. Мен айтаман: «Нега сиз менга овоз бермайсиз?» Бу орқали нима йўқотасиз? Ҳозирги маъмуриятдан ёмони бормикин, мен барчасини тузатмоқчиман», — деган Трамп Fox News телеканалига берган интервьюсида.

Бу орқали АҚШ президентлигига республикачилар партиясидан номзод бўлмиш магнат Black Lives Matter маркази ва бошқа жамоатчилик ташкилотларининг расизм ҳамда қора танли сайловчиларни менсимаслик бўйича айбловларига жавоб қайтарган.