Туркия жанубидаги Газиантеп шаҳрида тўй маросими вақтида юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 50 нафарни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги маҳаллий нашрларга асосланиб хабар бермоқда.

Бундан аввалги хабарларда 30 киши ҳалок бўлгани ҳамда 94 киши жароҳат олгани айтилган эди.

Қайд этилишича, одамлар тўйда рақс тушаётган вақтда бомба портлаган.

Портловчи қурилма худкуш террорчи қиз томонидан ишга туширилган.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған бу теракт ортида ИШИД тургани ҳақида маълум қилди.