Туркиянинг Ғазиантеп шаҳридаги тўйда юз берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 30 кишигача етди, 94 киши яраланди. Бу ҳақда маҳаллий ҳукумат маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда Associated Press ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Туркия бош вазири ўринбосари Мехмет Шимшек ҳужумни террорчи-худкуш амалга оширганини маълум қилди. Ҳукумат вакиллари ушбу терактни ҳам Курдистон ишчи партияси, ҳам ИШИД жангарилари амалга оширган бўлиши мумкинлигини айтишмоқда.