Ўзбекистон терма жамоаси Буркина-Фасога қарши ўртоқлик учрашувидан олдин Тошкентда навбатдаги йиғинини бошлади. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар берди. 

Эслатиб ўтамиз, Сурияга қарши ЖЧ-2018 3-босқич 1-тур ўйинига тайёргарлик жараёни доирасида 24 август куни Тошкентда Буркина-Фасо терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилади. Ўзбеекистон терма жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян мазкур ўйинга аввалроқ хабар берилганидек жами 24 нафарфутболчини чақирган.

Буркина-Фасога қарши ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга Сурия термага қарши саралашнинг илк тур ўйинига тайёргарликни давом эттиради. Хорижда тўп сураётган бир қатор легионер футболчилар ҳам Буркина-Фасога қарши ўйиндан сўнг терма жамоа ихтиёрига келиб қўшиладилар.
Таъкилаш жоиз, Буркина-Фасога қарши ўйинга чиқарилган чипталар 20 августдан бошлаб сотувга чиқарилди. Мазкур чипталарни ўйин бўлиб ўтадиган “Пахтакор” стадионига қарашли кассалардан харид қилиш мумкин.

Ўзбекистон ҳамда Буркина-Фасо терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашуви 24 август куни Тошкентдаги Пахтакор стадионида бўлиб ўтади. Учрашувнинг бошланиш вақти 20:00га белгиланган.