1 октябрь куни АҚШ ҳукумати қошидаги ахборот ва телекоммуникация миллий тизимлари домен номлари бўйича назоратни Ихтисослашган манзиллар ва рақамлар учун интернет корпорацияси - ICANN (Internet Corporation for Assigned Names and Numbers)га топширади. Бу ҳақда engadget.com хабар қилган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги 3080-сонли «Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида»ги фармонига мувофиқ, ICANN халқаро ташкилоти билан тузилган келишувга кўра, миллий доменни бошқариш ҳуқуқи «Uzinfocom» марказига берилган. Айни кунда ушбу марказ UZ доменининг администратори ҳисобланади.