Япония бош вазири Олимпиаданинг ёпилиш маросимида Марио либосида кўриниш берди

Жаҳон 22 Август 2016 11725

Япония бош вазири Синдзо Абенинг  Олимпия ўйинлари ёпилиш маросимида Nintendo компаниясининг видеоўйини қаҳрамони супер Марио либосида пайдо бўлиши барча учун кутилмаган ҳол бўлди. Ушбу томоша 2020-йили Токиода бўлиб ўтиши белгиланган навбатдаги ёзги Олимпия ўйинлари мезбонини ўзига хос таништириш бўлди. 

Quartz нашрининг ёзишича, Абэнинг қўлидаги қизил шар Япония байроғи тимсолидир.

2020-йилги ўйинлар ташвиқот ролигига биноан, Абе Рио-2016 ёпилиш маросимига жуда ҳам кечикади. Шундан сўнг, у Мариога айланиб, яшил қувурга ўзини отади ва Ернинг нариги томонида, Бразилиянинг Рио шаҳри Маракана стадионида пайдо бўлади. 

Шарҳловчиларнинг қайд этишларича, ушбу видеолавҳада мамлакатнинг ўзига хослигини кўриш мумкин. Ёпилиш маросимида Мариодан ташқари 1980-йилда Японияда ишлаб чиқилган яна бир видеоўйин қаҳрамони Pac-Man ҳам пайдо бўлган. 

Шу билан бирга, таъкидлаш керакки, келгуси Олимпиада, айнан шу ўйинлар учун махсус киритилган янги спорт турлари билан ҳам ёдда қолади. Август ойи бошида ХОҚ Олимпия дастурига скейтбординг, сёрфинг, карате, бейсбол (софтбол) ва чўққига чиқиш турларини ҳам киритди. 

Ижтимоий тармоқларнинг айрим фойдаланувчилари эса, 2020-йилга келиб бу рўйхатга Pokémon Go ўйини ҳам киритилишини айтишган

 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 58170 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33614 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41264 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5114 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16896 Ўзбекистон
Қизил сайёрада сирли сув омбори топилди
12:22 0 Жаҳон
Фотомақола: Андижон шаҳрида гуллар байрами
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 5191 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Кўпроқ янгиликлар