Японияда тўфон: Юзлаб авиарейслар бекор қилинди, темир йўллар ҳаракати чекланмоқда

Жаҳон 22 Август 2016 3811

Япониянинг шарқий ҳудудларига ҳамда Хонсю оролидаги Канто вилоятига "Миндуль" тўфони туфайли 400дан ортиқ авиарейсни бекор қилишга тўғри келди. Жумладан, Токиодаги "Ханэда" аэропортида учишларни амалга оширишнинг имкони бўлмаган.

Тақвимдаги ўзгаришлар жами 49 минг кишининг ҳаракатланишига таъсир кўрсатган.

Бундан ташқари, Токио тумани ва Токай вилоятида темир йўл фаолиятида узилишлар юзага келган. Маҳаллий нашрларнинг қайд этишича, кейинги 11 йил ичида илк марта Кантога тайфун етиб келди.

Япония метеорология агентлиги маълумотига кўра, "Миндаль" тўфони марказида шамол тезлиги соатига 180 километрни ташкил қилмоқда. Метеорологлар сув тошқини ва кўчкилар бўлишидан огоҳлантирмоқда.

23 август куни Япония шимолидаги Хоккайдо оролига яна бир тайфун бостириб келиши кутилмоқда. Бундан ташқари, 25 август куни Япония жануби-ғарбида "Районрок" тайфуни бошланиб, Окинава ҳамда Кюсю ороли жанубига таҳдид солиши мумкин.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7584 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8443 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50979 Жамият
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 2157 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 2968 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 4403 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 737 Жамият
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар