Ҳасанбой Дўсматов Рио-2016 олимпиадасининг энг яхши боксчиси сифатида Вэл Баркер кубоги билан тақдирланди

Спорт 22 Август 2016 24108

Энг енгил вазн (49 кг.) тоифасида Рио-2016 Олимпиадасида иштирок этган ва олтин медални қўлга киритган ўзбекистонлик боксчи Ҳасанбой Дўсматов турнирнинг энг яхши боксчисига бериладиган Вэл Баркер кубоги билан тақдирланди. Бу ҳақда Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (AIBA) матбуот хизмати хабар берган.

Унинг техникаси, хатти-ҳаракатлари бокс мутахассисларини беэътибор қолдирмаган.

"Биламан, оиламдагилар мен учун хурсанд бўлишмоқда. Чемпионлик - ўхшаши йўқ ҳаяжонлар олиб келди. Рио-де-Жанейрога Олимпия ўйинларидаги тажриба учун катта раҳмат", деган Дўстматов.

Эслатиб ўтамиз, 23 ёшли ушбу боксчи финалда колумбиялик Юберхен Мартинесни енгиб, Ўзбекистон учун илк олтин медални келтирганди.

1934 йилдан буён Вэл Баркер Кубоги AIBA қўмитаси талқинига кўра Олимпия ўйинларида энг ёрқин жангларни олиб борган боксчиларга тақдим этилади. Ўз вақтида кубалик 3 карра Олимпиада чемпиони Теофило Стивенсон, энг совриндор боксчи, украиналик Василий Ломаченко кабилар ҳам шундай мукофот билан тақдирланишган. 2012 йилги Лондон Олимпиадаси якунида эса Вэл Паркер кубоги Қозоғистон вакили Серик Сапаевга берилганди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 29827 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16166 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 64293 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57050 Жамият
Абдулазиз Комилов раҳбарлигидаги Ўзбекистон делегацияси Ҳиндистонга сафарини якунламоқда
АҚШда Марсга юборилувчи янги коинот кемасининг илк синови ўтказилди
09:31 38 Жаҳон
Ғазабланган россиялик 46 минг рубллик қарзини копейкаларда тўлади
09:20 1353 Жамият
Ҳиндистонда йўловчи поезди вагонлари рельслардан чиқиб кетди, жабрланувчилар кўп 
09:19 284 Жаҳон
Демократлар Трампнинг эҳтимолий рақобатчилари ҳақида маълум йиғмоқда
09:11 286 Жаҳон
Аргентина олий суди собиқ президентга қарши давлатга хиёнат бўйича терговни қўллаб-қувватлади
09:09 558 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар