Буюк Британия қачон Европа Иттифоқини тарк этади?

Жаҳон 22 Август 2016 5041

Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи сафларидан чиқиш жараёнлари Европа парламентига бўлиб ўтадиган сайловларга қадар якунланиши керак. Маълумки, сайловлар 2019 йилда ўтказилади. Бу ҳақда “Ретерс” агентлигига интервью берган Германия ташқи ишлар вазирлигининг Европа ишлари бўйича давлат вазири Михаэл Рот маълум қилди. Унинг сўзларига қараганда, Лиссабон Шартномасининг 50-моддасига биноан Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши масаласидаги механизм ишга тушганидан сўнг, Лондон ва Брюссель ўртасида жиддий музокоралар бошланиши лозим.

Буюк Британияда мамлакатнинг Европа Иттифоқидан чиқишини қўллаб-қувватловчилар ғалаба қозонди. Бу дегани Европарламентда британиялик депутатлар бўлмаслигини англатади. Михаэл Ротнинг таъкидлашича, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи ўртасидаги муносабатлар мустаҳкам бўлиши имкониятлари мавжуд. Лондонга Европа Иттифоқи таркибида алоҳида мақом берилиши мумкин. Михаэл Ротнинг айтишича, музокаралар тезлик билан бошланиши керак. «Янги вазиятга кўникиш учун йил охирига қадар фурсат етарли», деди сиёсатчи. Шу билан бирга Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи билан муносабатлар тизими Швейцария ва Норвегиядан бутунлай фарқ қилишини эслатиб ўтди. Маълумки, бу икки мамлакат Европа Иттифоқи аъзоси эмас. «Европа Иттифоқининг узоқ муддат аъзоси бўлиб келган Буюк Британиянинг буюклиги ва аҳамияти ҳисобга олинган холда, Лондонда алоҳида мақом олиш имконияти бор» деди Рот.

Шу йилнинг 23 июнида бўлиб ўтган референдумда сайловчиларнинг 51,9 фоизи Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи сафларидан чиқишини қўллаб-қувватлаган бўлса, 48,1 фоизи бу фикрга қарши чиққан эди. Мамлакат янги бош вазири Тереза Мей халқнинг хоҳиш-иродасини бажаришга тайёрлигини билдирди. Бироқ у Лиссабон Шартномасининг 50-моддаси бу йил ишга тушмаслигини эслатиб ҳам қўйди. Бу модда Европа Иттифоқи таркибидан чиқиш борасида Лондон томонидан ариза берилишини англатади. Буюк Британия ҳукумати келаси йил бошларида Европа Иттифоқи таркибидан чиқиш борасида фаол ҳаракат қилишини айтиб келади.

Таҳлилчиларнинг фикрича, Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи сафларидан чиқиши 2019 йил бошларида амалга ошиши керак эди. Бироқ бу жараён 2019 йил сўнггига бориб якунланиши айтилмоқда. Чунки шу муддатга қадар Европа Иттифоқидан чиқиш билан шуғулланиб келувчи муассаса зарур ҳужжатларни тайёрлашга улгурмас экан. Бу хақда The Sunday Times газетаси маълум қилди.

Тереза Мей Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи сафларидан чиқишига қарши эди. Энди эса мамлакатнинг Европа Иттифоқи таркибидан чиқиши борасида музокаралар ўтказишга мажбур.

Эслатиб ўтамиз, Тереза Мей қарорига биноан Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи сафларидан чиқиши билан шуғулланувчи махсус муассаса ташкил этилган. Бу идорага Девид Девис бошчилик қилади. Бироқ муассаса барча имкониятлардан фойдаланмаётгани айтилади. Бунга етарлича инфратузилмаларнинг йўқлиги сабаб бўлмоқда.

Буюк Британия Европа Иттифоқи сафларидан чиққунга қадар ҳамжамият олдидаги барча мажбуриятларини бажаришда, жумладан, аъзолик бадалларини тўлашда давом этаверади. Бу ҳақда Молия вавзири Филип Хаммонд баёнот берди.

Social Market Foundation тадқиқот маркази таҳлиларига қараганда, Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи сафларини тарк этганидан кейин ҳамжамиятга аъзо мамлакатларнинг 600 мингга яқин фуқороси Буюк Британия ҳудудларида бошпана олиш имкониятларидан маҳрум бўлар экан. Буюк Британия қонунларига кўра, Европа Иттифоқига аъзо мамлакатларнинг фуқаролари Британияда беш йил мобайнида яшаганларидан сўнг, бошпана олиш ҳуқуқига эга бўлади. Айни дамда уларнинг сони 3 миллион 600 минг кишидан иборат. 2019 йилдан сўнг уларнинг 80 фоизи қатор муаммолар билан тўқнаш келишлари мумкин.

Италиянинг Европа Иттифоқи ишлари бўйича давлат котиби Сандро Гози Financial Times нашрига берган интервьюсида “Буюк Британиянинг Европа Итттифоқи сафларидан чиқишининг чўзилиб кетиши ҳамжамиятнинг ноаниқлигини кучайтиради ва бошқа аъзоларнинг интеграциялашув жараёнларига салбий таъсир кўрсатади”,  деди. У Европа Иттифоқи Буюк Британия ҳукуматининг қачон қарор қабул қилишини узоқ кутиб тура олмаслигини эслатиб ўтди. Иқтисод ва молия бўйича еврокомиссар Пер Московиси ҳам Британия ҳукумати Brexit билан боғлиқ масалаларни тезлик билан ҳал қилиши лозимлигини таъкидлади. Бу ҳам Брюссель, ҳам Лондон манфатларига хизмат қилишини қайд қилди.

«Инглизча хайрлашиш» деган ибора бор. Бунда зиёфатдан хайрлашмай кетган меҳмонлар назарда тутилади. Бироқ Буюк Британия инглизча хайрлашишни истамаётгандек. Таҳлилчиларнинг фикрича, бугунги кунда Буюк Британия хайрлашган, аммо қолишни истаётган кишига ўхшайди.

Шарофиддин Тўлаганов

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20371 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49455 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1836 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 902 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 2361 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1574 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2467 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2697 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 3923 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3756 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар