Еврокомиссия раҳбари Жан-Клод Юнкер Европа Иттифоқи агар Анқара барча зарур шартларни, шу жумладан аксилтеррорчилик қонунчилигини ўзгартирса, 1 октябрдан Туркия фуқаролари учун визаларни бекор қилиши мумкин, деб айтди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда.

"Агар барча талаблар бажарилса бу 1 октябрдан киритилиши мумкин. Шунингдек,  аксилтеррорчилик қонунчилиги зиёлилар, генерал, журналист ва олимларни турмага тиқиш учун ишлатилмаслиги керак", деб айтди Юнкер.  

Юнкер, шунингдек, Туркия ҳукумати томонидан Европа Иттифоқи талаблари бажарилмаса, мамлакат президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга "аҳолисига нима учун турк халқи Европага эркин бора олмаслигини тушунтиришига тўғри келишини" айтди.