Рио–2016 Олимпиадасининг бокс мусобақаларида 52 килограммгача бўлган спортчилар ўртасидаги Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Шаҳобиддин Зоиров олтин медаль учун россиялик Михаил Алоянга қарши жанг қилиб, ғалаба қозонди ва Олимпиада чемпионига айланди.

Ўзидан кучли рақибга қарши жангга чиққан Шаҳобиддин Зоиров халқ ишончини оқлади ва ўз ғалабаси билан рақибнинг аламли кўз ёшларига, ўзбекистонлик мухлисларнинг эса қувончли кўз ёшларига сабабчи бўлди. 

Қуйида финал жанги ва тақдирлаш маросимидан фотолавҳалар келтириб ўтамиз.