Ҳиндистонда Ҳайдаробод шаҳридан Какинада шаҳрига қатновни амалга ошираётган шаҳарлараро йўловчи автобуси кўприкдан қулаб кетиб, томи билан ағдарилиб кетган, деб ёзмоқда The Hindu нашри.

Оқибатда камида 8 киши ҳаётдан кўз юмган, 18 нафар йўловчи жароҳатланган. 

Манбаларнинг сўзларига кўра, автобус белгиланган тезликка риоя этмагани сабаб, кўприк тўсинини уриб, каналга тушиб кетган. 

Воқеага гувоҳ бўлган балиқчилар полициясига қўнғироқ қилишган. 

Ҳозирги вақтда, қутқарувчилар жиддий шикастланган бўлган автобус ичида қолиб кетганларни олиб чиқишга уринмоқда.