Киев Қрим сувлари учун Москва билан судлашади

Жаҳон 22 Август 2016 7462

Расмий Киев Россиянинг денгиз ҳуқуқи Конвенцияси доирасидаги мажбуриятларини бузаётгани туфайли ҳакамлик судига мурожаат қилмоқчи. Бу ҳақда, Украина ТИВ раҳбари Павел Климкин маълум қилган. 

Аввал,  унинг айтишича, Украина Россия томони билан судгача маслаҳатлашув жараёнини ўтказиб бўлган. Россия ташқи ишлар вазирлиги маълум қилганидек,  Москва Киев билан БМТ денгиз ҳуқуқи конвенциясини муҳокама этишга тайёр. 11-август куни Минскда бўлиб ўтган учрашувда ушбу масаласи юзасидан фикр алмашилган. 

"Биз Украина вакилларининг узун даъволарини эшитдик ҳамда уларни кўриб чиқишга тайёрлигимизни билдирдик", — деган Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.

Киев, расмий Москвани унинг Қора денгиздаги ҳуқуқларини поймол қилаётганликда айблаб келмоқда. Хусусан, июль ойида Украина чегарасини қўриқлаш хизмати, мамлакатнинг денгиз иқтисодий ҳудудида Россия байроғи остида сузиб юрган бурғилаш платформалари ва таъминлаш кемаларини аниқлаган. Расмий Киевнинг фикрича, буларнинг бари Россиянинг Украина денгиз ҳудудида газ конларини аниқлаш бўйича ноқонуний фаолият кўрсатаётганини англатади. 

Бундан ташқари, январь ойида Украинанинг "Укрнафта" ва бошқа қатор компаниялари Қримдаги мулкларини муҳофаза қилиш бўйича даъво аризалари киритган эди. Май ойида Ҳаагадаги доимий ҳакамлик суди "Укрнафта" ва Stabil компанияларининг мурожаатларини кўриб чиқиш учун қабул қилганди. Ўшанда, Россия томони Ҳаага ҳакамлик судининг чиқарган қарорини тан олмаслигини билдирганди. 

Айтиш жоизки, Киев маъмурияти Қримдаги мол-мулкини йўқотгани туфайли кўпмиллионлик даъволарни бир неча марта илгари сурган. 

Жумладан, июль ойи охирида Украина Бош прокуратура таркибига кирувчи Қрим мухтор республикаси прокуратураси деб номланувчи идора берган баёнотга мувофиқ, Украина давлат муассасалари Қримда 150 миллион гривен (тахминан 400 миллион рубль) миқдоридаги мол-мулкдан айрилган.

Март ойида эса, Украина ҳарбий прокурори Қримнинг Россияга қўшилишидан кўрилган зарарни триллион гривен (2,6 триллион рублга яқин) деб баҳолаганди. 2015-йил сентябр ойида Павел Климкин Украина Қрим ва Донбасс учун Россиядан талаб қилмоқчи бўлган товон пули 50 миллиард доллардан ортиқ эканини билдирганди. Унинг сўзларига кўра, бу маблағ ичига "Украина фойдалана олмаётган табиий захиралар ва ҳатто қум ҳам киради".

 

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14413 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68199 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37096 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 614 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1015 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1590 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1608 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар