Колумбияда "Ёлғизликнинг юз йили" муаллифи хотирасини абадийлаштириш усули топилди

Жаҳон 22 Август 2016 4441

Колумбия Марказий банки машҳур ёзувчи Габриэл Гарсиа Маркес сурати туширилган пулларни муомалага киритди.

50 минг песо қийматдаги янги пуллар оч қизил тусда, деб хабар қилмоқда BBC телекомпанияси.

Маркес банкнотда икки марта тасвирланган. Унинг одатдаги портретидан ташқари, купюрада ёзувчининг атрофида капалаклар айланиб юргани ҳам акс эттирилган. Бу унинг "Ёлғизликнинг юз йили" романига ишорадир.

Янги пул бирлигининг тантанали тақдимот маросими ёзувчи туғилиб ўсган департаментнинг маъмурий маркази бўлган Санта-Марта шаҳрида ўтказилган. 

1982-йилда адабиёт соҳасида Нобель мукофотини қўлга киритган ёзувчи Маркес сирли реализмнинг асосчиларидан бири ҳисобланади. У, 2014-йили 87 ёшида ҳаётдан кўз юмган эди. 


 

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 56332 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 32588 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 40637 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 4894 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16763 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 101026 Ўзбекистон
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 722 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Тошкентда Абдураҳмон Позилжоновнинг янги Qanotchi кафеси очилди
10:54 7392 Жамият
Кўпроқ янгиликлар