Кубаннинг Армавира шаҳрида яшовчи Юрий Бурлак Сочидан Севастополгача сузиб борди. Бу ҳақида FlashCrimea маълум қилди. 

Манбага кўра, сузиб ўтилган масофа 700 километрга тенг бўлган. 

Эркак бундай масофани  озиқ-овқат маҳсулотлари, истеъмол суви, дори-дармонлар жойланган ҳамда турмуш ўртоғи Наталья  булган сол билан сузиб ўтди.

Бурлак ўз сафарини 6 июлда бошлаган. У бир кунда икки марта ФВВ ходимлари билан хабарлашиб турди.

2013 йилда Бурлак Туркиянинг Ўрдусидан Сочигача сузиб келган. У шифокорнинг маслаҳатидан кейин узоқ масофаларга сузишни одат қилган, унинг умуртқа поғонасида муаммо бўлган.