Якунланиб бораётган 22 август Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Ўзбекистонда янги пост

 

2016 йил август ойида АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси ўринбосари Лессли Вигери Ўзбекистоннинг Тожикистон билан чегарасида жойлашган янги қўриқлаш постининг очилиш маросимида иштирок этди.

>>> Батафсил.  

Кўтарилган иш ҳақи


Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2016 йил 22 август куни иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади.

>>>  Батафсил.

Бош вазирнинг қиммат кийими


Ҳиндистон бош вазири Нарендра Модининг костюми энг қимматбаҳо замонавий костюм сифатида Гиннес Рекордлар китобига кирди.

>>>  Батафсил.

КХДРнинг янги таҳдиди

Шимолий Корея ҳарбийлари, Корея Республикаси ва АҚШ томонидан ўтказилаётган Ulji Freedom Guardian (UFG) қўшма ҳарбий машғулотлари чоғида Пхеньянга бевосита таҳдид солинадиган бўлса, жанубий кореяликлар ва америкаликларнинг кулини кўкка совуришини таъкидлашмоқда.

>>>  Батафсил.

Даҳшатли авария

Ҳиндистонда Ҳайдаробод шаҳридан Какинада шаҳрига қатновни амалга ошираётган шаҳарлараро йўловчи автобуси кўприкдан қулаб кетиб, томи билан ағдарилиб кетган.

>>> Батафсил.


Покистон “Толибон” устига юриш бошлади


Покистон қуролли кучлари Афғонистон билан чегара яқинида "Толибон" жангариларига қарши амалиётлар ўтказишга киришди.

>>> Батафсил.

Миллиард марта юкланган илова

Машҳур ижтимоий тармоқ (Instagram) бундай муваффақиятга эришган ўн тўққизинчи илова бўлди.

>>> Батафсил.

БААнинг замонавий таксиси

Дунёга машҳур «Airbus» авиасозлик компанияси йўловчи ва юкларни ташиш учун муқобил учувчи транспорт воситаларини барпо этиш режасини ошкор қилди. Бу янгиликни жорий қилиш учун БАА танланди, деб ёзмоқда The National.

>>> Батафсил.

Ўзбек боксчиларининг олтин жанглари

Рио—2016 Олимпиадасининг охирги кунида Ўзбекистон бокс терма жамоасининг 52 ва 64 килограммгача бўлган вакиллари Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 2та олтин медаль тортиқ қилишди.

>>> Батафсил.

Хайр, Рио - салом, роботлар: Токио 2020

2020 йилги Олимпия ўйинлари эстафетасини Токио қабул қилди. CNN нашрининг маълум қилишича, Токиода роботлар сизларни майдондаги ўрнингизгача кузатиб қўяди, осмонда эса сунъий метеоритлар шакллар ясайди.

>>>   Батафсил.