Франциянинг собиқ президенти Николя Саркози Францияда 2017 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида иштирок этишини маълум қилди. У бу истагини ўзининг "Барчаси Франция учун" (Tout pour la France) деб номланган китобида айтиб ўтди. Бу ҳақда Франс Пресс ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

"Мен 2017 йилги президентлик сайловларида номзод бўлишга қарор қилдим", деб парча келтирилди Саркози китобидан агентлик.

Агентлик маълумотларига кўра, бу китоб 24 августда савдога чиқарилади. Саркози 25 августгача Республика партияси етакчиси лавозимидан кетади.