Die Welt газетасининг номи эълон қилинмаган манбага асосланиб хабар беришича, Туркия разведкаси бўлмиш MIT Германияда жуда катта хабарчилар тармоғига эга. Маълумотларга кўра, гап олти мингдан зиёд айғоқчи ҳақида бормоқда.

Германия хавсизлик масалалари бўйича экспертнинг сўзларига кўра, ҳеч ким шу пайтга қадар Германияда бунчалик кўп хабарчи тўплай олмаган эди.

Германиядаги “яшиллар” партияси депутати Ханс-Кристиан Штребелнинг сўзларига кўра, турк разведкаси “мисли кўрилмаган яширин ишларни амалга оширмоқда”. У Германия конституциясини қўриқловчи ташкилотлар, федерал разведка хизмати ва полицияга Туркия билан муносабатларни зудликда кўриб чиқиш кераклигини тавсия этган.