Эфиопиялик марафончи, Рио Олимпиадасининг кумуш медали совриндори Фейиса Лилеса Эфиопия ҳукуматига қарши чиқиш қилди.

5 август куни Эфиопияда инсон ҳуқуқлари бузилишига қарши, сиёсий ва ижтимоий ислоҳотлар талаб қилган ҳолда норозилик намойишлари ўтказилганди. У марафонда маррага етиб келгач, исёнчиларга монанд тарзда қўлларини крест қилиб кўтарди.

Лилесанинг айтишича, кейинги 9 ойда ҳукумат қўллаган зўравонликлар туфайли мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган.

У агар Эфиопияга қайтса, ўзини ўлдиришларига ишончи комил. Эфиопияда унинг рафиқаси ва 2 фарзанди қолган.