Олтин жаҳон бозорида АҚШ Федерал захира тизимининг АҚШ иқтисодиёти яхшиланиши ҳақидаги изоҳларидан кейин  арзонлашмоқда.  
 
22 август Тошкент вақти билан 18:40 да олтиннинг бир унцияси 1337,48 доллардан сотилган. 19 август, жума кунидаги  савдолар ёпилиши олдидан унинг нархи 1341,22 долларни ташкил қилганди.

Доллар нархи АҚШ ФЗТ бошлиғи ўринбосари Стэнли Фишер 21 августда АҚШ марказий банки ўзининг тўлиқ бандлик ва 2 фоизлик инфляцияни таъминлаш бўйича мақсадларига эришишга яқин турганини айтгандан кейин кўтарилди.

Кумушнинг бир унцияси 18,966 доллардан (жума кунги савдоларда 19,29 доллар), платина 1110,00 доллардан (1.110,50 доллар), палладий эса 706,25  доллардан (708,00 доллар) сотилган.