Покистон армияси "Толибон" устига юриш бошлади

Жаҳон 22 Август 2016 7774

Покистон қуролли кучлари Афғонистон билан чегара яқинида "Толибон" жангариларига қарши амалиётлар ўтказишга киришди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар берган.

Қуруқликдаги қўшинларни ҳаводан ҲҲК самолётлари қўллаб-қувватлаб бормоқда. Асосий жанглар Ражгал водийсида, Асирлар ери деб аталувчи ҳудудда бўлиб ўтмоқда.

Аввалига Хайбардаги тўқнашувлар вақтида 15 жангари йўқ қилингани ҳақида хабар берганди, кейинчалик бу рақам 31тага етган.

Reuters агентлигининг қайд этишича, аниқ сонларни билишнинг имкони йўқ, ҳудудга кириш йўллари ёпиб қўйилган.

Исломободдагиларнинг фикрича, бу ҳужум "Толибон"нинг Покистондаги бўлимини бутунлай йўқ қилиш билан якунланади. Бундан аввалроқ покистонлик ҳарбийлар "Зарб-э-Азб", "Хайбар-1" ва "Хайбар-2" номли амалиётлар ҳам ўтказилганди. Бу амалиётлар орқали йўқ қилинган жангариларнинг умумий сони 2,7 минг нафардан ортган.

Покистондаги "Толибон" - 2007 йилда ташкил қилинган террористик ташкилот бўлиб, бу ташкилот жангарилари 2014 йилнинг 14 декабрида Пешавордаги мактабга қилинган ва 145 кишининг ўлимига (асосан мактаб ўқувчилари) ҳужумдан кейин ҳукумат таъқибига учради.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13764 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67864 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37016 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 526 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1034 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 976 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар