Туркия шимолида жойлашган чекка қишлоқда электр энергияси бўлмаганлиги сабаб мамлакатда юз берган қуролли тўнтаришга бўлган уриниш ҳақида қишлоқ одамлари 10 кун ўтиб хабардор бўлишди. Бу ҳақда Туркия оммавий ахборот воситалари хабар бермоқда.

«Биз на радио тинглай оламиз, на телевизор кўра оламиз ва на азон эшита оламиз. 15 июль куни мамлакатда содир этилган давлат тўнтаришига уриниш ҳақида 10 кун ўтиб, чўпонлардан билдик», — деди маҳаллий халқ вакилларидан бири.

Агентликнинг маълум қилишича, Қора денгиз қирғоқларидаги Буланжак шаҳри яқинидаги ҳудудда жойлашган ушбу қишлоқ аҳолиси неча йиллардан бери электр энергиясиз яшайди.