Украина бош прокурори Юрий Луценко шуни маълум қилдики, прокуратура Россия президенти Владимир Путин ҳамда бош вазир Дмитрий Медведевга нисбатан жиноий иш очиш устида иш олиб бормоқда. Бу ҳақда "112 Украина" телеканалида маълум қилинган.

"Ишлаяпмиз", дея жавоб қилган у бу борадаги саволга жавобан.

Бундан олдинроқ Украина бош прокуратураси 18 нафар россиялик юқори мартабали амалдордан, шу жумладан Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгудан жиноятлар амалга оширишда гумон қилаётгани ҳақида хабар берилганди.