Украиналик эшкакчи Юрий Чебан Риодаги Олимпиадада Москвада портлаган ракета тасвири туширилган каноэда иштирок этмоқчи бўлгани маълум қилди. 200 метрга каноэда якка ҳолда эшиш бўйича олтин медаль қўлга киритган Чебан масофани казаклар тасвири билан безалган каноэда босиб ўтган. 
 
"Бизнинг давлат оғир вақтларни бошдан кечираётгандан бери мен каноэда мазмунли тематик суратлар тасвирлашга қарор қилганман. 2014 йилда мен Москвада ракета портлаган сурат тасвирланган қайиқни буюртма қилгандим. Риода мен унга яна бошқача манзаралар қўшиб иштирок этмоқчи эдим, бироқ бунинг иложи бўлмади. Шунинг учун мен Риода отларда тўқмоқ ва қиличлар билан чопаётган казаклар сурати тасвирланган каноэда маррага муваффақиятли етиб келдим. Қатъий ва исталган душманга қаршилик кўрсата оладиган эркин, бўйсунмас халқ эканимизнинг рамзи сифатида", деб айтди Чебан.