Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи ва пенсия миқдори 15 фоизга оширилади

Жамият 22 Август 2016 98013

Ўзбекистон президенти Ислом Каримов 2016 йил 22 август куни иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда ЎзА сайтида маълум қилинган.

Фармонга мувофиқ, республика аҳолисининг даромадлари ва турмуш даражасини янада муттасил ошириб бориш, фуқароларга ижтимоий мададни кучайтириш мақсадида 2016 йилнинг 1 октябридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 15 фоизга оширилади.

Фармонга кўра, 2016 йилнинг 1 октябридан Ўзбекистон ҳудудида энг кам:
иш ҳақи — ойига 149 775 сўм;
ёшга доир пенсиялар — ойига 292 940 сўм;
болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа — ойига 292 940 сўм;
зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 179 755 сўм миқдорида белгиланади.

Бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларнинг оширилиши билан боғлиқ сарф-харажатлар республика Давлат бюджети ва Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Хўжалик ҳисобидаги корхона ва ташкилотлар эса 1 октябридан бошлаб Президент фармонида белгиланган энг кам иш ҳақига мувофиқ, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва меҳнат сарфини камайтириш ҳисобига иш ҳақи миқдорини ошириши керак.

Охирги марта Ўзбекистонда энг кам иш ҳақи миқдори 2015 йилнинг августида 10 фоиз миқдорида оширилганди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24022 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11881 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 82860 Ўзбекистон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 357 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2121 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1063 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 626 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 4571 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1091 Жамият
ФИФА йилнинг энг яхши мураббийлиги учун даъвогарлар номини эълон қилди
19:54 2232 Спорт
Кўпроқ янгиликлар