Рио—2016 Олимпиадасининг охирги кунида Ўзбекистон бокс терма жамоасининг 52 ва 64 килограммгача бўлган вакиллари Ўзбекистон делегацияси ҳисобига 2та олтин медаль тортиқ қилишди.

Қуйида ушбу олтин жанглар видеоларини томоша қилишингиз мумкин:

52 килограмм вазн тоифасида ватан шарафини ҳимоя қилган Шаҳобиддин Зоиров финал жангида россиялик Михаил Алоян устидан зафар қучганди.

64 килограммгача бўлган боксчилар ўртасидаги мусобақа ғолиблиги эса Фазлиддин Ғоибназаровга насиб қилди. У финал жангида келиб чиқиши кубалик бўлган Озарбайжон вакили - Коллазо Сотомайорни мағлуб этди.