Жиззахда китоблар сотувига йўналтирилган маънавий-маърифий мажмуа иш бошлади

Жамият 22 Август 2016 4134

Жиззахда мустақиллик байрами арафасида “Жиззах китоб олами” маънавий-маърифий мажмуаси иш бошлади. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ташаббуси билан барпо этилган мажмуада мамлакат нашриётларида чоп этилган 20 минг нусхадан зиёд турли китоблар сотилмоқда. Алоҳида болалар бўлими, мавзулар бўйича пештахталар, кўргазмалар ташкил этилгани харидорларга манзур бўлмоқда.

– Шаҳримизда бундай замонавий китоб савдоси мажмуасининг ишга туширилганидан хурсандмиз, – дейди Жиззах шаҳридан Дилором Расулова, – Сотувда сўнгги пайтда нашрдан чиққан барча китоблар бор экан. Айниқса, мактаб бошланиши олдидан дарсликлар, ўқув қуроллари савдоси йўлга қўйилгани болаларимизга ҳам, ота-оналарга ҳам катта қулайлик яратмоқда.

 

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 33971 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72140 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10436 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136048 Жамият
Франция чемпионати. «Лион» сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан чиқарди. Снейдернинг дебюти «Ницца»га омадли келди
01:44 0 Спорт
Жарқўрғонда йирик корхоналар ишга тушиши режалаштирилмоқда
Бундеслига. «Лейпциг» «Шальке»дан мағлуб бўлди
00:26 264 Спорт
KUN.UZ Тошкент вилоятига ташриф буюради. Савол ва таклифлар қабул қилинмоқда
Барча замонларнинг энг яхши қора танли спортчилари рўйхати тузилди
23:56 / 19.08.2017 2483 Спорт
АПЛ. «Арсенал» мағлубиятга учради
23:50 / 19.08.2017 1035 Спорт
Кўпроқ янгиликлар