АҚШда полициячи кар-соқов ҳайдовчини отиб ташлади

Жаҳон 23 Август 2016 7889
Фото: © Fotolia

АҚШнинг Шимолий Каролина штатида полициячи имо-ишора билан тушунтиришга ҳаракат қилган кар-соқов ҳайдовчини отиб ташлади, деб ёзмоқда WCNC телеканалига иқтибос келтирган ҳолда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

Полиция патрули Volvo автомобилини йўлда тезликни оширгани учун тўхтатиб, жарима солмоқчи бўлган. Бироқ кар-соқов ҳайдовчи Дэниэл Харрис полиция машинаси сиренасини эшитмаган. Оқибатда полициячи ҳайдовчини тақиб қилиш вақтида уларнинг машиналари тўқнашиб кетган. 

Ҳайдовчи машинадан тушганда, полициячи уни дарҳол отиб ташлаган. Гувоҳларнинг айтишича, тезликни оширган 29 ёшли ҳайдовчи имо-ишоралар билан нималарнидир тушунтирмоқчи бўлган.

 

Кўпроқ янгиликлар