Австралияда дунёдаги энг йирик қора трюфель топилди

Жамият 23 Август 2016 7314

Австралиянинг Виктория штатида трюфель етиштириш билан шуғулланувчи фермер Стюарт Данбар (Stuart Dunbar)нинг айтишича, у топган қора трюфелнинг вазни 1.511 кг бўлиб, 2012 йили Францияда ковлаб олинган 1.277 кглик қўзиқориндан оғир бўлгани боис, янги жаҳон рекордини ўрнатган. 

Стюарт, трюфелнинг кўтара нархи 2,200 АҚШ доллари атрофида бўлганига қарамай, уни сотиш нияти йўқлигини таъкидлаган. 

"Мен уни тузлайман ва сақлаб қўяман", - деган Данбар Мельбурн радиосига берган интервьюсида. 

Унинг айтишича, қўзиқорин зираворлик хусусияти ва ўзига хос ўткир ҳиди, бундан ташқари танқислиги билан қадрли ҳисобланади. 

"Агар сиз таомингизга 3-5 грамм трюфелдан солсангиз, ажойиб овқатни тановул қиласиз", - дейди фермер. 

Данбарнинг махсус ўргатилган ити қўзиқоринни топганида, Данбар Мельбурндан 60 кмлар шарқда жойлашган даласида трюфелларини илиқ ҳаводан сақлаш чораларини кўраётган бўлган. 

Қора трюфел, оқ трюфелдан сўнг, дунёдаги энг қиммат қўзиқорин ҳисобланади. 

Фермернинг айтишича, у бу йил жуда кўп шундай йирик трюфелларни ковлаб олган. Албатта, бунда унинг барча шароитларни таъминлагани асос бўлган. 

"Фикримча, бунга маҳсулот етиштиришда эътиборимни табиий жараёнларга қаратганим сабаб бўлди. Мен пестицид ва ҳербицидлардан умуман фойдаланмадим", -деб таъкидлаган фермер. 

Бир пайтлар қимматбаҳо тошлар мутахассиси бўлган Данбар, трюфель қўшилган картошкали таомни тановул қилгач, ушбу қўзиқоринни етиштириш билан шуғулланишни бошлаган. 
 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 101698 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 48296 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 52684 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9753 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20449 Ўзбекистон
АҚШ ИШИДни мағлуб қилгандан кейин Сурияни тарк этишга ваъда берди 
08:05 654 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор бўлган барча террорчилар йўқ қилинди
07:52 542 Жаҳон
Трампни руҳшуносга юбориш таклиф этилди
07:32 1303 Жаҳон
Яшнободда автомашина эшигини сих орқали очиб, 1500 долларни ўмарган шахс ушланди
02:51 2132 Жамият
Самарқандда жисмоний имконияти чекланган ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди
02:50 764 Жамият
Кўпроқ янгиликлар