Австралия полицияси мактабга тимсоҳ ташлаб кетган ва у ердан компьютерларни ўғирлаган тўрт нафар эркакни қидирмоқда. Бу ҳақда “Рейтер” агентлиги хабар бермоқда.

Эркаклар мамлакат шимолида жойлашган Таминмин коллежида ўғирлик қилишган. Шундан сўнг улар синган деразалар орқали мактаб ичига учта тимсоҳни қўйиб юборишади.

Кузатув камераларидан кўриниб турибдики, эркаклар компьютер мониторини ўғирлашган ва жиноят жойидан яширинишган.

Австралия миллий парки ва қўриқхонаси бошқармаси маълумотига кўра, тимсоҳларни мактаб яқинидаги фермадан келтиришган. Хабарга кўра, тимсоҳларнинг аҳволи жуда ёмон бўлиб, уларни яшаб қолишига ҳеч қандай умид билдирилмаган.